Путин Зеленский билан Қрим мавзусини муҳокама қилмайди – Песков
Олам
−
23 Апрель 2021
5944Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленский эҳтимолий учрашувда Қрим мавзусини муҳокама қилмайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Путин Зеленский билан фақат икки томонлама алоқалар ҳақида гаплашади, Қрим мавзусида муҳокама қилинадиган нарсанинг эса ўзи йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путинни ҳарбий ҳаракатлар кетаётган Донбассда учрашишга таклиф қилганди.
Ундан сўнг Владимир Путин ҳар қандай қулай вақтда Зеленский билан икки томонлама муносабатларни Москвада муҳокама қилишга тайёрлигини эълон қилганди.
Маълумот ўрнида, сўнгги ойларда Россия ва Украина ўртасидаги муносабат совуқлашиб бормоқда. Бунга бир томондан Украинанинг НАТО ҳарбий блокига қўшилиш йўлидаги ҳаракатлари, иккинчи томондан эса Россиянинг бевосита Украина билан чегарасига 100 мингдан ошиқ қўшин тўплагани сабаб бўлмоқда.
Бундан ташқари, Россия қўллаб-қувватлаётган Донецк ва Луганск билан Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларнинг жадаллашиб қолгани ҳам Москва-Киев муносабатларига салбий таъсир қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь