Путин ЕОИИда нафақа таъминоти тўғрисидаги битим имзоланишини маъқуллади
Олам
−
15 Декабрь 2019
4644Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудида ходимларни нафақа билан таъминлаш тўғрисидаги битим имзоланишини маъқуллади. Тегишли фармойиш Расмий ҳуқуқий ахборот интернет порталига жойлаштирилди.
Ҳужжат Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишида имзоланиши мумкин.
Битим кучга кирганидан сўнг, нафақалар ушбу стаж орттирилган аъзо давлат томонидан тайинланади ва тўланади.
Фуқаро нафақа тўлаш тўғрисидаги ариза билан яшаб турган мамлакатида мурожаат қилиши мумкин.
ЕОИИга аъзо давлатлар ишчиларининг нафақа таъминоти тўғрисидаги битим бўйича ишлар бир неча йил давомида амалга оширилди. Ҳозирда ЕОИИга Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон унга аъзодир.
Агар Ўзбекистон ҳам ЕОИИга аъзо бўлса, ушбу ҳужжат Ўзбекистонда ҳам амал қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь