Путин яна тайгада. Россия Президентига Шойгу ҳамроҳлик қиляпти

Олам 15605
image

Россия Президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форумдан кейин бир неча кун Сибирда қолишга қарор қилди. У Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳамроҳлигида дам олмоқда. Бу ҳақда Кремль хабар берди

Қайд этилишича, Президент Москвага эртага, 8 сентябрь куни кечқурун қайтади.

“Оддий дам олиш: тайга, тоғлар, сайр, тоза хаво ва бошқалар”, дейди Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Владимир Путин Шойгу билан дам олиш кунларини жорий йилнинг 21 март куни Сибирда ўтказганди. Ўшанда Мудофаа Вазири Россия Президентига ўз устахонасини кўрсатган.

Фото:kremlin.ru

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 526
Рейтинг: 3.1
t
×