Путин ядровий кучларни шай ҳолатга келтиришни буюрди (видео)

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Россия тийиб турувчи кучларини махсус шай ҳолатга келтиришни буюрди. У Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов билан учрашувда шундай кўрсатма берди.

“НАТОга аъзои етакчи давлатларнинг юқори мансабдор шахслари мамлакатимизга қарши тажовузкор баёнотларга йўл қўймоқда. Шунинг учун мен мудофаа вазири ва Бош штаб бошлиғига Россия армиясининг тийиб турувчи кучларини махсус жанговар навбатчилик режимига ўтказишни буюраман”, деган Путин учрашув давомида.

РФ Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра. Россиянинг Стратегик тийиб турувчи кучлари таркибига стратегик ҳужумкор кучлар (СҲК) ва стратегик мудофаа кучлари (СМК) киради. СҲК асосини қитъалараро ракета ва авиация тизимлари билан жиҳозланган, юқори аниқликдаги узоқ масофали қуроллар стратегик ракета кучларини ўз ичига олган стратегик ядро кучлари ташкил қилади. СҲКга шунингдек, икки мақсадли кучлар сифатида стратегик ядровий бўлмаган кучлар – Узоқ масофали Ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик ва бомбардимончи самолётларининг таркибий қисмлари ҳамда сув ости кемалари, сув усти кемалари ва денгиз флотининг анъанавий юқори аниқликдаги узоқ масофали қуроллар билан жиҳозланган ракета ташувчи самолётларини ўз ичига олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1713

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг