Путин ва Зеленский Пекинда учрашиши мумкинми? Песков жавоб берди

Олам

image

Жорий йилнинг 4 февралида бўлиб ўтадиган Пекин 2022 қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Россия раҳбари ҳеч ким билан икки томонлама расмий учрашув ўтказиши режалаштирилмаган.

Бу ҳақда, Кремль Матбуот котиби Дмитрий Песков, журналистларнинг маросим мобайнида Путин бошқа давлат раҳбарлари билан учрашиши ҳақидаги саволларига жавобан маълум қилган.

“Биз маросим ташкилотчилари спортчилар учун ҳам, меҳмонлар учун ҳам, жумладан, расмийлар учун ҳам бир қатор қатъий чекловлар қўллашга мажбур бўлаётгани ҳақида бир неча бор таъкидлаганмиз. Шундай экан Пекинга қилинадиган ташриф мобайнида Президент Путиннинг ҳеч қайси давлат раҳбари билан икки томонлама расмий учрашув ўтказиши белгиланмаган”, дея билдирган Песков.

Кремль расмийси журналистларнинг Россия раҳбарининг очилиш маросимида қатнашиши кутилаётган Украина Президенти Владимир Зеленский билан бўладиган ҳар қандай учрашуви борасидаги саволига ҳам жавоб берган. 

“Ҳозирча бундай учрашувлар режа қилинмаган, аммо, биз буни бутунлай инкор ҳам эта олмаймиз” дея қўшимча қилган Песков ўз жавобида.

Кремль Матбуот котибига кўра, Россия раҳбарининг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан тўлиқ форматда ўтказиладиган музокаралардан бошқа ҳеч қандай икки томонлама учрашуви белгиланмаган.

 

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг