Путин ва Зеленский G20 саммитига боради – Индонезия ТИВ

Олам

image
0:00
0:00
download

Индонезия Ташқи ишлар вазири Ретно Марсуди Россия президенти Владимир Путин ва Владимир Зеленский Балидаги G20 саммитида иштирок этишини тасдиқлади, деб хабар бермоқда “Okezone”.

“Бизнинг таклифимизга жавоб ҳамон ижобий”, деган Марсуди Жакартадаги матбуот анжуманида саволга жавоб бериб.

Марсуди, унинг вазирлиги “икки давлат раҳбарлари билан алоқа ўрнатишда давом этаётганини” айтиб, “дунёдаги ҳозирги вазият беқарор” эканлигини қўшимча қилган.

Вазир, шунингдек, Индонезия ҳукумати барча таклиф этилган мамлакатлар G20 саммитида иштирок этиши учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширганини таъкидлади.

G20 саммити Индонезиянинг Бали оролида жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунллари ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Владимир Зеленский Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made