Путин ва Си Цзиньпин Хитой-Россия атом иншооти қурилишига “старт” беради

Олам

image

Эртага, 19 май куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва Россия Президенти Владимир Путин Россия-Хитой атом энергетикаси иншоотини қуришни бошлашга бағишланган онлайн маросимда иштирок этади. Бу ҳақда бугун, 18 май куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чуньин маълум қилди.

“Раис Си Цзиньпин ва Президент Владимир Путин 19 май куни ядровий ҳамкорлик дастури бўйича Хитой-Россия объекти қурилишини бошлаш маросимида онлайн тарзда иштирок этади”, дейилади хабарда.

Қурилиш тафсилотлари ва объект номи ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 7 март куни Пекинда “Росатом” ва Хитой миллий атом корпорацияси вакиллари Тяньвань АЭСнинг еттинчи ва саккизинчи блокларини қуриш бўйича бош шартномани имзолаган эди. Жорий йилнинг март ойида “Росатом” раҳбари Алексей Лихачев “Россия-24” телеканалига берган интервьюсида Тяньвань АЭС еттинчи блокидаги биринчи бетонни қуйиш май ойига режалаштирилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг