Путин ва Макрон нега мемларга сабаб бўлган узун столда музокара ўтказгани маълум бўлди

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон Москвага ташрифи чоғида ПЗЦ тест топширишдан бош тортгани учун у Россия Президенти Владимир Путиндан мемларга сабаб бўлган узун стол билан ажратиб қўйилди. Бу ҳақда Елисей саройидаги аноним манба ОАВга маълум қилган.

Макрон ва Путин жорий йилнинг 7 февраль куни Москвада учрашиб, Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилишди. Суҳбатдошлар тўрт метр узунликдаги столнинг қарама-қарши томонларида ўтиришди ва бу матбуотда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Февраль ойи бошида Путин худди шу столда Венгрия бош вазири Виктор Обран билан музокаралар ўтказганди.

Макронга яқин манбаларнинг “Reuters” агентлигига маълум қилишича, Франция Президенти танлов олдида турган: ё у Россияда ПЗРга рози бўлади ва Путинга яқинлашишга рухсат берилади ёки у рад этади ва ижтимоий масофани сақлайди.

“Биз рад этиш қўл бериб кўришмаслик ва бу узун столни англатишини тушунган эдик. Лекин биз Президентнинг ДНКси уларнинг қўлига тушишига йўл қўя олмасдик”, деган манба синовдан бош тортиш сабабини тушунтириб.

Иккинчи манбанинг айтишича, Макрон кетишдан олдин франтсуз ПЗР тестидан ўтган ва Россияга келганидан кейин шахсий шифокори томонидан антикор тести ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

487

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг