Путин ва Лукашенко музокаралардан сўнг спорт билан шуғулланди 

Олам

image

Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин ва Беларусь раҳбари Александр Лукашенко ўртасида музокаралар бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик. 

Давлат раҳбарларининг ўзаро суҳбатида икки томонлама иқтисодий, сиёсий алоқалар, карантин вақтида Россиянинг қўшни Беларусга қилган ёрдами ҳамда “Спутник V” вакцинаси ҳақида сўз борганди. 

Маълумотларга кўра, Россия ва Беларусь Президентлари ўртасидаги учрашув олти соатдан кўпроқ давом этган. 

Давлат раҳбарлари кундузи уч соатлар атрофида Красная Полянада музокаралар ўтказган. 

Музокаралардан сўнг улар чанғи ва сноуборд билан шуғулланган. 

Шунингдек, Беларусь раҳбари Путинга Беларусь товарлари саватини совға қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Лукашенко

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг