Путин ва Эрдўған “Аккую” АЭСнинг учинчи блоки қурилишини бошлаб беради
Олам
−
07 Март 2021
4679Россия ва Туркия раҳбарлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған “Аккую” АЭС қурилишининг асосий босқичини бошлаш маросимида қатнашади. Бу ҳақда “Россия 1” телеканали хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, тадбир жорий йилнинг 10 мартига режалаштирилган ва видеоконференцалоқа орқали ўтказилади.
2018 йилда Росатом Туркиядаги “Аккую” АЭС қурилишини бошлади. Путин ва Эрдўған биринчи энергия блокини яратиш бўйича ишларни бошлаш маросимида қатнашди. Туркия раҳбари буни “тарихий лаҳза” деб атади ва тўлиқ қуввати ишга тушганида АЭС Туркиянинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 10 фоизини қоплаши ва мамлакатнинг газ ҳамда кўмирга қарамлигини камайтиришини айтиб ўтди. Қурилиш 2023 йилгача якунланиши режалаштирилган.
“Аккую” – Ўрта Ер денгизи соҳилидаги Мерсин вилоятида ВВЭР-1200 реакторлари бўлган тўрт блокли атом электр станцияси. Лойиҳага йўналтирилган жами сармоя 22 миллиард долларга баҳоланмоқда. АЭС қурилиши тўғрисидаги битим 2010 йил май ойида имзоланган.
LiveБарчаси