Путин ва Алиев телефон орқали яна мулоқот қилди

Олам

image

Россия ва Озарбайжон президентлари Владимир Путин ҳамда Илҳом Алиев бугун, 26 ноябрь куни, яъни шу ҳафтада иккинчи марта телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида томонлар Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари ўртасидаги уч томонлама келишувларни муҳокама қилди. 

“Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари ўртасидаги уч томонлама келишувларнинг бутун мажмуасини амалга ошириш бўйича кейинги қадамлар кўриб чиқилди, бунда минтақадаги транспорт-иқтисодий алоқаларни блокировкадан чиқаришнинг амалий масалаларига эътибор қаратилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Путин ва Алиевнинг аввалги телефондаги мулоқоти 22 ноябрь куни бўлиб ўтган эди. Унда етакчилар Арманистон–Озарбайжон чегарасида хавфсизликни таъминлаш ва Жанубий Кавказда транспорт алоқаларини тиклаш бўйича Арманистон билан уч томонлама келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилганди. Эртаси, 23 ноябрь куни Путин Ереванда КХШТ саммитида иштирок этиб, Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан учрашди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг