Путин ўзини коронавирусдан қандай ҳимоя қиляпти?

Жамият 5757
image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва унинг администрацияси барча санитария меъёрларига риоя қилмоқда. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Маълум қилди.

Таъкидланишича, Россия Президенти шахсий алоқаларни минималлаштирган. Суҳбатдошлар орасидаги масофани сақлаш ҳам йўлга қўйилган.

Песковнинг маълум қилишича, Президент ҳузурига ҳозирда коронавирусга тест топширган одамгина кира олади. Песков, уларнинг кўпчилиги ишончли одамлар ҳисобланишини айтди.

“Умуман олганда, уни шахсан кўришга келганлар ишончли одамлардир“, дейди матбуот котиби.

Шунингдек, у ўзи ва баъзи маъмурият ходимлари ҳафтада бир неча марта коронавирус текширувидан ўтишини таъкидлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус билан боғлиқ 87 147 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 7 346 нафари соғайган, 794 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 79 007 кишини ташкил қилмоқда.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 236
Рейтинг: 2.9
t
×