Путин устидан судга шикоят тушди. У қабул қилинадими?

Олам

image

Россиялик мухолиф Алексей Навальнийнинг Коррупцияга қарши кураш жамғармаси (КҚКЖ) Москванинг Твер туман судига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин устидан шикоят қилди.

Навальнийнинг жамғармаси ташкилотга ва унинг аъзоларига нисбатан очилган жиноий ва маъмурий ишлардан кейин ҳам Президентнинг ҳаракатсиз қолишини ноқонуний деб топишни сўраяпти. Шунингдек, даъвогар Путинни тақиб қилиш кампанияси ташкилотчилигида айблаяпти. 

“У Конституциянинг кафолати бўла туриб, “КҚКЖ иши” бўйича конституцион нормаларнинг тизимли равишда қўпол тарзда бузилишига кўз юмиб келяпти. Биз таъқибнинг бундай кенг кўламли эканини инобатга олиб, Владимир Владимирович Путинни жиноий таъқибни уюштиришда айбдор деб топишни талаба қиламиз”, деди Алексей Навальний.

КҚКЖнинг ўзи ва 14 нафар аъзоси даъвогар сифатида кўрсатилган. Даъво Твер судидаги электрон картотекага ҳозирча киритилмаган.

Навальнийнинг хабарига даъвогарларнинг суддан талаби ҳам кўрсатилган:

Конституция кафолати ҳисобланган Владимир Путиннинг ҳаракатсизлигини қонунга ҳилоф деб топиш;

Президентни даъвогарларнинг конституцион ҳуқуқидан фойдаланишга қаршилик қилишини ноқонуний деб топиш;

Жаноб Путинга даъвогарларнинг конституцион ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўришни юклаш.

Кремль вакили, Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков даъвога қуйидагича изоҳ берди:

“Ҳужжатлар судга берилган. Даъвонинг кўриб чиқиш учун қабул қилиб, қилинмаслигини кутамиз. Агар даъво асосли бўлса ва қабул қилинса, кейин юристлар уни кўриб чиқади. Ҳозир ҳеч нима дея олмайман.”


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Алексей Навальний

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг