Путин урушни АҚШдаги президентлик сайловларигача узайтирмоқчи – ОАВ

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Украинадаги урушни АҚШда 2024 йилги президентлик сайловларигача узайтирмоқчи. Бу ҳақда CNN телеканалига АҚШнинг аноним расмийси маълум қилди.

Келтирилишича, Владимир Путиннинг Украинадаги урушга оид режалари сайловгача ўзгариши кутилмаяпти. Европа дипломатининг CNN телеканалига айтишича, урушнинг сайловгача давом этиши айнан Путиннинг режасига мос келади.

“У биладики, агар собиқ президент, республикачи Дональд Трамп яна ҳокимиятга келса, ёрдам беради. Шунинг учун у шу вақтгача урушни давом эттирмоқчи. Бу Путинга хос сценарий”, дейилади хабарда.

Шунингдек, нашрда Америка ва Европа расмийлари бундай сценарийдан хавотирда экани ҳам қайд этилган.

Маълумот учун, АҚШда президентлик сайлови келаси йилнинг 5 ноябрида ўтказилиши белгиланган. Сайловда Демократлар партиясидан Жо Байден, Республикачилардан эса Дональд Трамп қатнашади. 

Шунингдек, олдинроқ Трамп ўзини Учинчи жаҳон урушининг олдини оладиган ягона шахс деб атаганди. Бундан ташқари, мамлакатнинг собиқ раҳбари унинг Россия Президенти Владимир Путин билан суҳбати Украина урушини бир неча йилга кечиктирганини даъво қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг