Путин Украинага ҳужум қилганидан афсусдалигини айтди
Олам
−
16 Сентябрь 2022
66067Россия Украинадаги можарони имкон қадар тезроқ тугатиш учун ҳамма нарсани қилади, бироқ Киев музокаралардан бош тортмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин бугун, 16 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашувда айтиб ўтди.
“Украинадаги можаро бўйича сизнинг позициянгизни, доимо билдираётган хавотирларингизни биламан. Буларнинг барчаси имкон қадар тезроқ тўхташи учун ҳамма нарсани қиламиз”, дейди Путин.
Шу билан бирга, Путин қарама-қарши томон, Украина раҳбарияти музокаралар жараёнидан воз кечганини эълон қилганидан, ўз мақсадларига ҳарбий йўл билан эришмоқчи эканини маълум қилганидан афсус билдирди.
Россия раҳбари мавқедошини ҳиндистонлик ҳамкорларини Украинада бўлаётган воқеалардан хабардор қилиб туришига ишонтирди.
Учрашувда Моди Москва ва Нью-Деҳли ўртасидаги муносабатлар яхшиланиши ва бутун дунё учун фойдали бўлишини айтди.
Владимир Путин мамлакатлар ўртасида визасиз туристик саёҳатлар бўйича келишув бўйича музокараларни фаоллаштиришни таклиф қилди.
"Руслар учун Ҳиндистоннинг бой тарихи ва қадимий маданияти анъанавий тарзда катта қизиқиш уйғотади. Шу муносабат билан биз визасиз туристик саёҳатлар бўйича келишув бўйича музокаралар жараёнини фаоллаштиришни таклиф қиламиз", дейди Путин.
Шунингдек, у, келгуси йилда Россия ва Ҳиндистоннинг ўзаро йилини ўтказишни таклиф қилди.
“2024 йилда Россия ва Ҳиндистоннинг ўзаро ўзаро йилларини ўтказиш ҳақида ўйлаш мумкин”, дейди Путин.
Ўз навбатида Ҳиндистон Бош вазири дунёдаги озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилиш йўлларини излаш зарурлигини айтди.
“Биз Ҳиндистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, шунингдек, турли масалалар бўйича бир неча бор телефон орқали гаплашганмиз. Биз озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги ҳамда ўғит билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш йўлларини топишимиз керак”, дейди Моди.
Ҳиндистон Бош вазири у ва унинг россиялик мақедоши бугунги кунда ушбу масалаларни муҳокама қилиш имконига эгалигига ишонч билдирди.