Путин Украинадаги урушни тезроқ тугатмоқчи – Эрдўғaн
Олам
−
20 Сентябрь 2022
8689Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғaннинг фикрича, Россия Украинадаги можарога имкон қадар тезроқ барҳам беришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда у Американинг “PBC телекомпаниясига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Ўзбекистонда мен Россия Президенти Владимир Путин билан учрашдим ва у билан жуда чуқур музокаралар ўтказдик”, дейди Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, Россия раҳбари бу ишни имкон қадар тезроқ якунлашга интилаётганини намойиш қилган.
Шунингдек, Эрдўған Украинада ҳозир ишлар анча муаммоли кетаётганини айтиб, олдинга муҳим қадам ташланишига умид билдирган. Шу билан бирга, ушбу жанг тинчлик билан якунланишини таъминлашга ҳаракат қилишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Россия ва Туркия Президентлари музокара ўтказди. Учрашув якунида Россия давлати раҳбари Эрдўғaн унга Украина етакчиси Владимир Зеленский билан музокаралар ташкил қилишни таклиф қилмаганини таъкидлади ҳамда Туркия Президенти вазиятни нормаллаштириш, жумладан, озиқ-овқат муаммосини ҳал қилишда катта ҳисса қўшаётганини таъкидлаган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси