Путин Украинада қачон тинчлик бўлишини айтди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин "махсус ҳарбий операция"  мақсадларига эришилган тақдирдагина Украинада тинчлик бўлишини айтди. Бу ҳақда у бугун, 14 декабрь куни бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида сўз очди.

“Мақсадларимизга эришганимизда тинчлик бўлади. Улар ўзгармайди. Биз нима ҳақида гаплашганимизни эслатиб ўтаман – Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш, унинг нейтрал мақоми”, дея жавоб берди Путин бу ҳақдаги саволга. 

Президентнинг таъкидлашича, бугунги кунда Украина деярли ҳеч нарса ишлаб чиқармаяпти.

“Улар ниманидир тежашга ҳаракат қилишади, лекин деярли ҳеч нарса ишлаб чиқармайди. Ҳамма нарсани текинга олиб келишади. Аммо бу бепул совға қачондир тугаши аниқ. Ва, эҳтимол, тугаяпти”,  дейди Россия Президенти.

Россия раҳбари сафарбарлик мавзусига тўхталар экан, иккинчи тўлқинга эҳтиёж йўқлигини айтди. Путиннинг сўзларига кўра, қисман сафарбарлик пайтида улар 300 минг кишини ёллашга муваффақ бўлган, шундан сўнг расмийлар шартнома асосида ҳарбий хизматчиларни ёллашга ўтган. 

“Кеча 486 минг киши армияга кирди. Ўз ватанини ҳимоя қилишга тайёр бўлган эркаклар оқими эса камаймаяпти – ҳар куни 1,5 минг киши кўнгилли хизмат қилади. Йил охиригача Россия Қуролли кучлари сафига ярим миллионга яқин кўнгиллиларни жалб этиш режалаштирилган”, дейди Россия Федерацияси Президенти.

Шу билан бирга, Россия Президенти Украина билан муносабатларда содир бўлаётган воқеалар биродарлар ўртасидаги фуқаролар урушига ўхшаб кетаётганини таъкидлаб, руслар ва украинларни “ягона халқ” деб атади. Путиннинг фикрича, Украина можаросига Ғарбнинг "Россия чегаралари томон ўрмалаб, Украинани НАТОга қўшиб олиш"га бўлган чексиз истаги ётганини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг