Путин Туркияни газ бўйича шерик қилмоқчи

Олам

image

Россия президенти Владимир Путин жорий йилнинг 31 октябрь куни Туркияда табиий газ тармоғини тезда ташкил этиш ва натижада Европадаги кўплаб мижозлар шартнома тузишни исташи мумкинлигини айтди.

"Биз учун Туркия билан ишлаш осонроқ. Президент Эрдоған ўз сўзида турадиган одам... Қора денгизни назорат қилиш бизга осонроқ. Бу жуда реал лойиҳа ва биз буни тезда амалга ошира оламиз ва шартнома тузмоқчи бўлганлар етарлича бўлади. Шубҳасиз, Европада буни хоҳлайдиганлар кўп", деган Россия Президенти.

Шу тариқа Путин сентябрь ойида Болтиқ денгизидаги "Шимолий оқим" қувурлари портлашидан кейин Туркияни газ этказиб бериш учун база сифатида ҳамкорликка чорламоқда. Туркия президенти Тaйип Эрдоған ҳам бу фикрга қўшилишини маълум қилди.

Унинг айтишича, Европа тижорат шериклари билан тўғридан-тўғри ишлаш жуда қийин. Илгари Россияга газ эҳтиёжининг қарийб 40 фоизини топширган Европа Иттифоқи Россия энергиясидан воз кечишга интилмоқда.

Путин шунингдек, Россиянинг “Газпром” компаниясига “Шимолий оқим” газ қувурларида портлашлар содир бўлганида кейин етказилган зарарни текширишга рухсат берилганини айтди. Москва Британия денгиз флоти ходимларини қувурлардаги портлаш учун айблади. Лондон эса бу айбловни рад этган.

Швеция ва Дания ҳам “Шимолий оқим 1” ва “2” даги тўртта сизиб чиқиш портлашлар туфайли содир бўлган, деган хулосага келди.

Путиннинг айтишича, портлашлар “Шимолий оқим 1”дан 40 метр узунликдаги қувурга шикастлаган ва  “Шимолий оқим 2”га ҳам жиддий зарар етказилган. “Шимолий оқим 1”даги жами узулишлар 259 метрни ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг