Путин Тўқаев билан уч йиллик ҳаракатлар режасини имзолади
Олам
−
09 Ноябрь 2023
3990Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Россия етакчиси Владимир Путин Остонадаги музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнот ва икки давлатнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар режасини имзолади. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар берди.
“Тантанали маросимда Россия ва Қозоғистон Президентлари икки давлат ўртасида ХХI асрда яхши қўшничилик ва иттифоқчилик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 10 йиллигига бағишланган қўшма баёнот ҳамда 2024-2026 йиллар учун Россия Федерацияси ва Қозоғистоннинг қўшма ҳаракатлар режасини имзолади”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, икки мамлакат ўртасида қуйидаги шартномалар имзоланган:
- Энергетика вазирликлари ўртасида Қозоғистоннинг учта шаҳрида иссиқлик электр станцияларини қуриш лойиҳалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
- Россия Федерацияси Спорт вазирлиги ва Қозоғистон Туризм ва спорт вазирлиги ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган икки давлат ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
- Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати ва Қозоғистон Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;
- Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик федерал хизмати ва Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги меҳнат қўмитаси ўртасида меҳнат инспекцияси масалалари бўйича ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандум;
- Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги ва “Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиокомплекси” медиахолдинги ўртасида ахборот соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни назарда тутувчи ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги битим.
LiveБарчаси