Путин Цзиньпинни Янги йил билан табриклади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан қўнғироқлашиб, уни хитойликлар тақвими бўйича яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан   табриклади. Бу ҳақда маҳаллий телеканаллар орқали хабар берилди.

Қайд этилишича, бу йилги байрам 10 февралга ўтар кечасига тўғри келади. Шарқий тақвимга кўра, ёғоч аждар йили кириб келиши кутилмоқда. Табрик давомида Путин янги йил Хитой халқи учун муваффақиятга тўла бўлишини тилади.

 Маълумот учун, сўнгги пайтларда икки давлат ўртасида юзага келаётган молиявий-иқтисодий чекловлар Путинни ташвишлантираётган эди. Жумладан, шу ҳафта Хитойнинг Чозхоу тижорат банки Россиядан келган мижозлар билан барча ҳисоб-китобларни тўхтатди. Мутахассисларнинг фикрича, бу Россия Федерациясида нархларнинг ошишига ва энг зарур маҳсулотлар танқислигига олиб келиши мумкин.

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон, Хитой ва Россия биргаликда март ойи охиригача ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказишини маълум қилганди.

Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Владимир Путин Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг