Путин Си Цзиньпинга Байден билан нималарни гаплашганини айтди

Олам

image

Хабарингиз бор, бугун 15 декабрь куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва Россия Президенти Владимир Путин видеоалоқа орқали мулоқот ўтказди. 

Путин мулоқот чоғида, ўтган ҳафта Америка етакчиси Жо Байден билан бўлган суҳбат ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.

Хусусан, Путин Хитой раҳбарига Байденни АҚШ ва НАТО босқичма-босқич Россия чегараларига ҳарбий инфраструктураларини яқинлаштириб келаётгани ва бу миллий манфаатларга таҳдид солаётгани ҳақида огоҳлантирганини айтиб ўтган. 

Россия етакчиси, шунингдек зудлик билан АҚШ ва НАТО билан мамлакат хавфсизлигини таъминлашнинг халқаро ҳуқуқий кафолатларини ишлаб чиқиш бўйича жиддий музокараларни бошлаш зарурлигини таъкидлаган. 

Унга кўра, бу альянснинг шарқда янада ривожланиши ва қурол-яроқ жойлаштиришига тўсқинлик қилади. Путин Россияга таҳдид солувчи тизимлар Украина ва бошқа қўшни давлатларга ҳам жойлаштирилаётганини қўшимча қилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 декабрь куни  Владимир Путин ва  Жозеф Байден ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар Эрон мавзуси, Украина муаммоси, Донбасс ва яна кўплаб мавзуларда суҳбатлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг