Путин сайловолди дебатларида қатнашишдан бош тортди

Олам

image

Россия Федерацияси президентлигига номзод Владимир Путин сайловолди қўшма ташвиқот тадбирларида иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси котиби Наталья Бударина маълум қилди.

“Россия Марказий сайлов комиссиясига Россия Федерацияси президентлигига номзод Владимир Владимирович Путиннинг Бутунроссия давлат телерадиоэшиттириш ташкилотлари каналларида қўшма ташвиқот тадбирларида иштирок этишдан бош тортганлигини тасдиқловчи ҳужжат келиб тушди. Бу номзоднинг шахсий ҳуқуқи”, деган Бударина Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси мажлисида.

Кремль воизи Дмитрий Песков эса президентликка номзод ва амалдаги давлат раҳбари Владимир Путиннинг мунозарада иштирок этишдан бош тортишини унинг ҳар куни россияликлар ҳақида қайғуриши ва жуда бандлиги билан асослади.

“Россияликлар Путиннинг Россия ҳаётининг барча жабҳалари бўйича баёнотларини деярли ҳар куни кўриш имконига эга”, деган Песков журналистларга берган баёнотида.

Кремль воизининг таъкидлашича, Путин президентлик дастури жуда тиғиз бўлган айни дамдаги давлат раҳбари ҳисобланади. Бу уни бошқа амалдаги номзодлардан тубдан ажратиб туради.

Маълумот учун, Владимир Путин бу билан президентлик сайловлари дебатларида бешинчи бор иштирок этмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ҳокимият учун кимлар курашиши маълум бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин дебат Россия Федерацияси сайловолди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made