Путин Самарқандда туриб, Ғарбни “иқтисодий ҳудбинлик”дан воз кечишга чақирди

Олам 7577
image

Россия Президенти Владимир Путин мамлакатларни ўз сиёсатларида “иқтисодий худбинлик” ва ноқонуний санкциялардан фойдаланишни тўхтатишга чақириб, дунёнинг етакчи иқтисодиётларининг тизимли хатоларига ишора қилди. Бу ҳақда у Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг кенгайтирилган таркибдаги саммитида сўзлаган нутқида маълум қилди.

“Бизнинг бирлашмамиз блоклашмаган характерга эга, биз жаҳоннинг етакчи иқтисодиётида молия ва энергетика соҳасидаги қатор тизимли хатолар натижасида юзага келган кучайиб бораётган энергетика ва озиқ-овқат муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашмоқдамиз. Умид қиламизки, иқтисодий ҳамкорликнинг бошқа иштирокчилари ҳам ўз сиёсатларини худди шу тамойиллар асосида қурадилар ва протекционизм, ноқонуний санкциялар ва иқтисодий худбинлик воситаларидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишни тўхтатадилар”, дейди у. 

Путин Россия сиёсатда ҳар қандай “худбинлик”дан холи эканлигини таъкидлаган.

Бундай сиёсатнинг ёрқин намунаси сифатида Путин Европа комиссиясининг Россия ўғитларига нисбатан санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги қарорини келтирган.

“Озиқ-овқат муаммосини ҳал қилишда ўғитлар қанчалик муҳимлигини биламиз. Биз, албатта, санкцияларни бекор қилиш қарорини олқишлаймиз, бироқ маълум бўлишича, бу санкциялар Европа комиссиясининг жорий йил 10 сентябрдаги тушунтиришига кўра, фақат Европа Иттифоқига аъзо давлатлар учун бекор қилинган. Маълум бўлишича, бизнинг ўғитларимизни фақат улар сотиб олишлари мумкин! Аммо ривожланаётганлар ҳақида нима дейиш мумкин? Дунёнинг энг қашшоқ давлатлари?”, деди Путин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 405
Рейтинг: 2.9
t
×