Путин рус дипломатларини қуваётган давлатларга қарши “қадам ташлади”

Олам

image
Зиддият ортмоқда: 10 дан ортиқ давлат рус дипломатларига чиқиш эшигини кўрсатди north_east

Зиддият ортмоқда: 10 дан ортиқ давлат рус дипломатларига чиқиш эшигини кўрсатди

Россия ўзига нисбатан нодўстона муносабатдаги давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари томонидан россияликларнинг ишга олиш имкониятини чеклайди. РФ Президенти Владимир Путин тегишли фармонни имзолади.

Таъкидланишича, бу қарор Россия хавфсизлиги ва манфаатларини ҳимоялаш учун қабул қилинган.

Ҳужжатга мувофиқ, ҳукумат тегишли чоралар кўриладиган нодўстона давлатлар рўйхатини тасдиқлаши керак. Фармон ҳукуматга иш берувчи билан бир хил фуқаролиги бўлмаган қанча одам Россиядаги дипломатик ваколатхоналарда ишлай олишини аниқлашга имкон беради. Бу тартиб аккредитациядан ўтган дипломатларга тадбиқ этилмайди.

Россияда фаолият юритадиган кўплаб хорижий элчихона, консуллик ва маданий марказларда маҳаллий фуқаролар ишлайди. Кўп ҳолларда техник персонал дипломатик квотани банд қилмаслигини учун шундай йўл тутилади.

Ўтган ҳафта Чехия томонидан Россиянинг Прагадаги дипломатик ваколатхонасининг 18 нафар ходими мамлакатдан чиқариб юборилганидан сўнг, РФ ҳукумати россияликларни Чехиянинг Москвадаги элчихонасида ишлаш учун квотасини сезиларли даражада камайтирди.

Владимир Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков нодўстона давлатларгна қарши чораларга муносабат билдириб, бу чекловлар бизнесга эмас, дипломатик ваколатхоналарга тааллуқли эканини таъкидлади.

Ҳужжатда, шунингдек, Россияга дипломатик ваколатхоналар ва консуллик идоралари, тегишли давлатларнинг ваколатхоналари ҳамда давлат муассасалари ваколатхоналари ходимлари сифатида келган ёки келатёган нодўстона давлатлар фуқароларига тааллуқли эмаслиги айтилган.

Аввалроқ, йил бошидан бери 11 та давлат мамлакатдаги рус дипломатларини чиқариб юборгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

1798

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг