Путин Россияни эзишда ғалаба қилди – “The Economist”
Жамият
−
05 Май 2022
15093Россия Президенти Украинага ҳужумда сезиларли муваффақиятга эриша олмаган бўлса-да, мамлакатда фуқаролик эркинликларини эзишда ғалаба қозониб, анчайин очиқ мамлакатни автократияга айлантирди. Бу ҳақда УНИАН “The Economist” нашрига таяниб, ёзмоқда.
Руслар уч ойдирки Россиянинг Украинага кенг миқёсли бостириб киргани ҳақида очиқ гапирмаяпти, лекин улар янги реалликка: қўрқув ва хавотирга мослашмоқда. Давлат ташвиқот манбалари россияликларнинг 81 фоизи “махсус операция”ни қўллаб-қувватлаётганини даъво қилмоқда, аммо мустақил социологлар гуруҳига кўра, аҳолининг 90 фоизи сиёсий сўровларда қатнашишдан бош тортади.
Лондон Иқтисодиёт мактаби Россия армиясининг ҳаракатларини тахминан 53 фоиз аҳоли қўллаб-қувватлашини тахмин қилмоқда. Унга эътироз билдиришдан қўрқмайдиганлар эса ҳатто дўстлари ёки оила аъзолари томонидан ҳам тана-дашномга қолмоқда.
Нашрнинг ёзишича, Россия давлат телевидениеси ахборотига кўра, рус армияси тинмай ҳужум қилган Мариуполь шаҳри вайрон этилмаган, аксинча “озод қилинган”. Бучадаги ваҳшийликлар рус аскарлари томонидан эмас, балки Киев томонидан уюштирилган. Россия Украинага ҳужум қилмади - унга Ғарб ҳужум қилди.
Маҳаллий журналистнинг айтишича, ҳукумат пропогандаси ўз самарасини бермай қолмаяпти.
“У сени тўлиқ ютиб юборади. Бироқ цензура ва тақиқлар айсбернинг учи. Ҳукумат босқиннинг илк кунларидаёқ мустақил ОАВларни блоклади, YouTube ҳам кўпга бормайдиган кўринади”, деган Елена исмли журналист.
Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари бошлангач, мамлакатни 200 000 га яқин одам тарк этгани айтилмоқда.
Маълумот учун, “Чегарасиз репортёрлар” халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан эълон қилинган Сўз эркинлиги индексининг 2022 йилги рейтингида Россия 180 давлат орасидан 155-ўринни эгаллади.
LiveБарчаси