Путин россияликлар ва МДҲ давлатлари фуқароларини Ғазо секторидан эвакуация қилдирмоқчи
Жамият
−
20 Май 2021
10788Россия Президенти Владимир Путин Россия ва МДҲ давлатлари фуқароларини Ғазо секторидан эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ имзолади. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
“Исроил давлати Қуролли Кучларининг ҳарбий амалиёти оқибатида Ғазо секторидаги вазиятнинг кескин ёмонлашуви муносабати билан Россия Федерацияси фуқаролари ва шундай истакни билдирган МДҲга аъзо давлатларнинг фуқароларини Ғазо секторидан эвакуация қилиш таъминлансин”, дейилади Президентнинг ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган буйруғида.
Ҳужжат бугун, 20 май санасида имзоланган ва шу кундан бошлаб кучга кирди.
Путин Россия Ташқи ишлар вазирлигига Ташқи разведка хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда Ғазо секторидаги вазиятнинг авж олишини ҳисобга олган ҳолда фуқароларни эвакуация қилишнинг аниқ муддати ва форматини белгилашни буюрди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ТИВ билан келишилган ҳолда эвакуация қилинган фуқароларни Москвага этказиб беришни таъминлаш топширилди.
Маълумот учун, икки ҳафта давомида Исроил ва Ғазо сектори ўртасидаги чегарада вазият кескинлигича қолмоқда. Ғазо томондан Исроил ҳудудига ракета ҳужумлари давом этмоқда. Исроил Мудофаа Кучлари Хамаснинг сектордаги мақсадларига қарши катта зарбалар билан жавоб қайтарди.
LiveБарчаси