Путин Россияга қарши киберуруш бошланганини эълон қилди

Олам

image

Россияга қарши кибермаконда кенг кўламли уруш бошланди, мамлакатга киберҳужумлар сони сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 20 май куни РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.

“Россия ахборот инфратузилмасига қилинган киберҳужумлар сони сўнгги йилларда, айнан сўнгги йилларда доимий равишда ўсиб бормоқда. Хўш, Донбассда, Украинада махсус ҳарбий операция бошланиши билан бу соҳадаги муаммолар янада кескинлашди ва жиддий тус олди, кўлами ҳам кенгайди”, дея таъкидлади Путин.

Унинг сўзларига кўра, Россияга нисбатан ҳақиқий тажовуз ва уруш айнан ахборот маконида бошланган.

Президентнинг фикрича, Россия Федерациясига турли мамлакатлардан киберҳужумлар амалга оширилмоқда ва улар аниқ мувофиқлаштирилган. 

“Турли давлатлардан ҳужумлар уюштирилмоқда, бироқ улар аниқ мувофиқлаштирилган. Аслида бу давлат тузилмаларининг ҳаракатлари”, дейди Путин.

Шунингдек, у киберхужум қила оладиганлар аллақачон расман баъзи мамлакатлар армияларининг бир қисми эканлигини эслатди.

Путиннинг сўзларига кўра, Россияга қарши кибертажовуз, умуман олганда “санкция ҳужуми” барбод бўлган. 

“Бугун айтиш мумкинки, бизга қарши кибертажовуз, умуман, Россияга қарши санкциялар аллақачон барбод бўлди, умуман олганда, биз бу ҳужумга тайёр эдик. Бу амалга оширилган тизимли ишларнинг натижасидир”, дея қўшимча қилди Россия етакчиси.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

776

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг