Путин “алкаш”ларни камайтириш йўлини айтди
Олам
−
17 Август 2022
24471Алкоголизмга қарши курашда “ҳеч нарсани тақиқлаб бўлмайди” ва нархларни асоссиз кўтариш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш керак. Россия Президенти Владимир Путин шундай фикр билдирди ва “эркаклар ичяпти ва ичишда давом этади” деган мулоҳазаларни ибтидоий деб атади.
“Бу ерда (алкоголизмга қарши курашда – таҳр.) ҳеч нарсани тақиқлаб бўлмайди, сиз ҳаддан ташқари нархларни ошириш, акциз солиғи ва ҳоказолар билан шуғуллана олмайсиз”, деган Путин Владимир вилояти губернатори в.в.б. Александр Авдеев билан мулоқотда.
РФ Президентининг сўзларига кўра, ичкиликбозлик муаммосини ҳал қилишнинг “оддий, аммо жуда самарали усуллари” борки, сўнгги йиллар амалиёти буни кўрсатиб турибди.
“Биз ҳали ҳам соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни кенгайтиришимиз керак. Бу билан оддий шуғулланиш керак, бунга қандайдир иккинчи даражали нарса, “эркаклар ичяпти ва ичишда давом этадилар”, деб қарамаслик керак. Йўқ, ҳамма нарса унчалик ибтидоий ва оддий эмас, фақат бу билан шуғулланиш керак. Барча чора-тадбирлар орасида –– соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш катта аҳамиятга эга”, дея тушунтирган Президент.
Бироқ, Путиннинг сўзларига кўра, “биргина тарғиботнинг ўзи етарли эмас”, спорт билан шуғулланиш учун инфратузилмани ривожлантириш ва маданий объектларга эътибор бериш керак.
Президент Владимир вилоятидаги вазият ҳақида гапирар экан, ўтган йили минтақада алкоголизм ва алкоголли психоз билан касалланиш даражаси ҳар 100 минг фуқарога 122,6 ҳолатни ташкил этганига эътибор қаратган, бу Россиядагидан 2,6 баравар юқори. Путин “бу жуда кўп” деган хулосага келган.