Путин Россия киберспортчиларини хитойликлар устидан қилган ғалабаси билан табриклади 

Спорт

image

Россия Президенти Владимир Путин мамлакатнинг “Team Spirit” жамоаси аъзоларини “Dota 2 - The International” ўйини бўйича Жаҳон чемпионатида қилган ғалабаси билан табриклади. Давлат раҳбарининг табрик сўзи бугун, 18 октябрь куни Кремль сайтида эълон қилинди.

Гап шундаки, кеча, 17 октябрь куни Россиянинг “Team Spirit” киберспорт ташкилоти ўйинчилари “Dota 2 - The International” бўйича Жаҳон чемпионатида Хитойнинг PSG.LGD киберспорт ташкилотини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Франциянинг “Пари Сен-Жермен” футбол клуби хитойликларнинг ҳамкори ҳисобланади. Мусобақа Руминия пойтахти Бухарестдаги Миллий стадионда бўлиб ўтди. 

“Финалга чиқиш йўлида сиз етакчилик фазилатлари ва бирдамликни намойиш этдингиз. Ҳақиқий маҳорат ҳамда характер синовига айланган ҳал қилувчи дуэлда эса диққатни бир жойга тўплашга ва кучли рақибдан ташаббусини олиб қўйишга муваффақ бўлдингиз. Сизлар амалда бизнинг киберспортчилар ҳар доим натижага эътибот қаратиши ва ҳар қандай чўққиларни забт этишга қодир эканини исботладингиз”, дейди Президент.

Давлат раҳбари, шунингдек, Россия терма жамоаси бу мусобақа тарихида илк бор ғолиб бўлганини таъкидлаган.

Маълумот учун, “The International” ҳар йили ўтказилади, бироқ 2020 йилда турнир коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинган. Бу йил турнир Стокголмдан Бухарестга кўчирилди ва томошабинларсиз ўтказилди. Ғалаба учун “Team Spirit” 18,2 миллион доллар, PSG LGD эса 5,2 миллион доллар ишлаб топди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made