Путин Россия чегаралари қачон очилишини айтди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиши биланоқ, мамлакат чегаралари очилишини ва бошқа давлатлар билан авиақатновлар қайта тикланишини маълум қилди. У бу ҳақда айни пайтда ўтказилаётган матбуот анжуманида гапирган.

"Мен фуқароларимизни ички туризм имкониятларидан фойдаланишини истардим", деган Путин. 

Унга кўра, пандемия шароитида мамлакатда энг кўп зарар кўрган саноат бу ҳаво транспортидир.

Маълумот учун, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 2,71 млндан ошиб кетган. 47 минг 994 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин

Баҳолаганлар

1680

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг