Путин Россия билан асосий ҳамкор давлатларни санади
Олам
−
15 Август 2022
59426Россиянинг асосий ҳамкорлари Африка, Осиё ва Лотин Америкаси давлатлари ҳисобланади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин “Армия-2022” форумида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда рус оммавий ахборот воситалари.
"Биз мамлакатимизнинг турли қитъаларда кўплаб иттифоқчилари борлигини жуда қадрлаймиз – булар "гегемон" деб аталадиган давлатлар олдида эгилмайдиган давлатлардир. Россия Лотин Америкаси, Африка ва Осиё давлатлари билан алоқаларини чин дилдан қадрлайди”, дейди Россия раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Россия “ҳарбий-техникавий ҳамкорликни энг кенг қамровли ривожлантириш тарафдори” бўлиб, бу “доимий ривожланаётган кўп қутбли дунё шароитида” алоҳида аҳамиятга эга.
Давлат раҳбари ўз нутқида Россия қуроллари ғарб техникаларидан сезиларли даражада устун эканини ҳам урғулади.
“Истиқболли Россия қуролларининг кўплаб моделлари ўзининг хорижий аналогларидан ўнлаб йиллар олдинда бўлиб, кўрсаткичлари бўйича улардан сезиларли даражада ошиб кетади”, дейди у.
Путиннинг таъкидлашича, гап юқори аниқликдаги қуроллар ва робототехника, янги жисмоний принципларга асосланган жанговар тизимлар ҳақида бормоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь