Путин Россия ҳеч кимда йўқ қурол устида ишлаётганини айтди

Олам 8155
image

Россия бугунги кунда бошқа давлатларда бўлмаган гипертовушли қуролларга қарши воситалар устида иш олиб боряпти. Бу ҳақда кеча, 17 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин матбуот анжуманида маълум қилди.

Президент АҚШ юқори аниқликда тезкор зарба берадиган ва марказдан бошқариш имконияти бўлган қурол концепциясини ишлаб чиққанини эслатиб ўтган.

“Юқори аниқликдаги қурол бор, гипертовушлиси ҳозирча йўқ. Албатта, ишлаб чиқишади, бу мутлақо аниқ, аввал айтганимдек, биз ўша вақтга тайёрланяпмиз. Ҳозир сиз сўрадингиз, биз нима устида ишлаяпмиз. Биз бошқа давлатларда, бошқа етакчи армияларда пайдо бўладиган гипертовушли қуролларга “зидди заҳар” устида иш олиб боряпмиз. Ишончим комилки, буни уддалаймиз, биз тўғри йўлдамиз”, деган Путин.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Қуролли Кучлари ҳарбий ҳаво мудофааси бошлиғи генерал-лейтенант Александр Леонов С-300 зенит-ракета мажмуаси ҳарбий-техник тажрибалар пайтида гипертовушли қуролларни йўқ қилиш қобилиятини кўрсатгани ҳақида хабар берган.

Қайд этилишича, янги С-500 зенит-ракета мажмуаси ҳам гипертовули қуролларни тўхтатиш учун мўлжалланяпти. Бу мажмуа 2021 йилда якунланиши керак. Ҳозирда синовлардан ўтказиляпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 429
Рейтинг: 2.9
t
×