Путин ривожланаётган давлатларга 300 минг тонна ўғит ваъда қилди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Россия Федерацияси ўзининг 300 минг тонна ўғитини ривожланаётган мамлакатларга бепул етказиб беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у бугун, 16 сентябрь Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.

Беларусь мустақил нашрларининг шарҳлашича, уруш бошланганидан бери россияда “маҳаллий  ўғит” шу даражада кўпайганки шунчаки кўмишга жой қолмаган.

“Кеча мен жаноб БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга Европа Иттифоқининг денгиз портларида 300 минг тонна Россия ўғитлари тўпланганини маълум қилдим. Биз уларни ривожланаётган мамлакатларга текинга беришга тайёрмиз”, дейди Путин.

Аввалроқ Россия раҳбари Россия Европа давлатлари портларида тўпланиб қолган калийли ўғитларини ривожланаётган мамлакатларга текин беришга тайёрлигини айтган эди.

9 сентябрь куни Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан бўлиб ўтган тезкор учрашувда Путин Россия Федерациясидан ўғитларни Европа давлатлари портлари орқали Осиё, Африка ва Лотин Америкаси бозорларига етказиб беришни тақиқлашни дискриминация деб атади. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Россия ўғитларини фақат Европа Иттифоқи давлатлари сотиб олиши мумкин ва уларни Европа давлатлари портлари орқали, масалан, Осиёга етказиб беришнинг иложи йўқ.

Бунгача БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмари ДиКарло Россия озиқ-овқат ва ўғитлари ташқи бозорларга чиқиши кераклигини айтган эди.

Темур Жумаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Владимир Путин ШҲТ

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг