Путин Раҳмон билан Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилди
Олам
−
05 Октябрь 2020
8904Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали Тоғли Қорабоғдаги вазият, Беларусдаги ҳолат ва Афғонистонда келишув истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
"Дўстона икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Тоғли Қорабоғ можаро зонасидаги вазият, Беларусдаги вазиятнинг ривожланиши, шунингдек, Афғонистонда вазиятни ҳал қилиш истиқболлари муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Путин Имомали Раҳмонни таваллуд топган куни билан табриклаган.
Маълумот ўрнида, Имомали Раҳмон бугун, 5 октябрь куни 68 ёшни қаршилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни таваллуд куни билан қутлаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь