Путин Президентлиги учун Қорбобога миннатдорлик билдирди
Олам
−
24 Декабрь 2021
6232Россия Президенти Владимир Путин буюк устюглик Қорбобога адвокат бўлишга тайёрлигини маълум қилди ва у билан муносабатлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда Президент анъанавий матбуот анжуманида айтиб ўтган.
Гап шундаки, тадбирда Вологда вилояти газеталаридан бирининг вакили Путинга мурожаат қилган. У Санкт-Петербургда яшовчи, малакаси бўйича адвокат Буюк Устюгдан бўлган Қорбобони “истакларини 23 йилдан буён бажармаётгани учун” судга берганини маълум қилган. Шунингдек, журналист Президентдан россияликларнинг “хайп”га берилаётганига муносабатини сўраган.
“Бу санкт-петербурглик адвокат, вояга етган. Мен ҳам Санкт-Петербурглик юристман, бизда баъзи ўхшашликлар бор. Бу борада мен шундай жавоб бераман: мен ҳам адвокатман, шунинг учун мен Қорбобонинг адвокати сифатида ишлай оламан. Даъвогарга Қорбобо тилак ва совғаларни фақат яхши ўғил-қизларга беришини эслатишим мумкин. У ўзининг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилсин ва, эҳтимол, Қорбобо унга нега совға бермаётгани сабабини топар”, деган Путин табассум билан.
Россия раҳбари “хайп” ҳақида гапирар экан, агар у бирор яхши ҳазилнинг бир қисми бўлса, унда ҳеч қандай ёмонлик йўқлигини таъкидлаган.
Шунингдек, тадбир давомида Президентдан Қорбобо унинг хоҳиш-истакларига қандай жавоб қайтараётгани ҳақида сўралган.
“Менинг Қорбобо билан муносабатларим шу пайтгача яхши кўринишда ривожланиб бормоқда ва мен сиз билан бугун ўзим бўлган мақомда учраша олганим учун улардан миннатдорман. Бунинг учун менга ушбу юксак лавозимни ишониб топширган Россия Федерацияси халқидан янада миннатдорман”, дейди давлат раҳбари жиддий оҳангга ўтиб.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь