Путин оғир жиноятлар учун судланган фуқароларни урушга юборишга рухсат берди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин айрим оғир жиноятлар учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки муддатини ўтаб бўлмаган фуқаролар сафарбарлик доирасида ҳарбий хизматга чақирилиши назарда тутилган қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат бугун, 4 ноябрь куни Ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.

Эндиликда "Россия Федерациясида сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисида"ги қонуннинг 17-моддаси 4-банди янги таҳрирда чоп этилади. 

Қайд этилишича, ушбу қонун вояга етмаганнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноят содир этган, террорчилик ҳаракатини амалга оширган, одамларни гаровга олган, ноқонуний қуролли гуруҳ ташкил этган, шунингдек, ҳаво, сув ёки темир йўл транспортини олиб қочганлар учун олиб ташланмаган ва судланганлиги ўталмаган шахсларга нисбатан қўлланилади.

Ушбу қонунда судланганлиги аниқ бўлган фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам белгилаб қўйилган.

Унга кўра, ядровий материаллар ва радиоактив моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилганлик, уларни ўғирлаганлик ёки товламачилик билан шуғулланганлик учун судланганлиги ўталмаган шахслар сафарбарликка тортилмайди.

Бундан ташқари, норма давлатга хиёнат, жосуслик, давлат арбоби ҳаётига тажовуз қилиш, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш, қуролли қўзғолон кўтариш, экстремистик ҳаракатларга оммавий чақириқлар, нафрат ёки адоват қўзғатиш, шунингдек, инсон қадр-қимматини камситиш каби жиноятларга нисбатан қўлланилмайди.

Шунингдек, судланганлиги ўталмаган ва олиб ташланмаган фуқароларни халқаро ҳимояга эга бўлган шахслар ёки муассасаларга ҳужум қилиш учун сафарбар қилиш мумкин бўлмайди.

Амалдаги қонунчиликка кўра, оғир жиноят содир этганлиги учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки ўталмаган фуқаролар сафарбарлик бўйича ҳарбий хизматга чақирилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг