Путин нефть нархининг юқори чегараси жорий этилишига жавобан ҳужжатни имзолади
Олам
−
27 Декабрь 2022
14257Россия Президенти Владимир Путин айрим давлатлар томонидан нефть ва нефть маҳсулотлари нархларига юқори чегара жорий этилишига жавобан махсус чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Унга кўра, шартномаларда тўғридан-тўғри ёки билвосита харажатлар чегараси кўрсатилган бўлса, ҳужжат нефтни етказиб беришни тақиқлайди.
Нархлар чегараси остида нефть етказиб беришни тақиқлаш 2023-йил 1-февралдан кучга киради ва кейинги йилнинг 1-июлига қадар амал қилади. Нефть маҳсулотларини етказиб беришни тақиқлаш санаси ҳукумат томонидан белгиланади.
Фармонда айтилишича, Президент нархларнинг юқори чегарасида тақиқланган нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб беришга махсус рухсатнома бериши мумкин.
Бош вазир ўринбосари Александр Новак ўтган ҳафтада таъкидлаганидек, Москва Россия энергия ресурслари учун нарх чегарасига жавоб чоралари туфайли нефт қазиб олишнинг қисман қисқаришини қабул қилишга тайёр – кунига тахминан 500-700 минг баррел миқдорида. Унинг сўзларига кўра, гап умумий миқдорнинг беш-етти фоизи ҳақида кетмоқда.
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Ғарбнинг нефтга қарши санкциялари кучга кирди: Европа Иттифоқи денгиз орқали ташиладиган Россия нефтини қабул қилишни тўхтатди, Г7 давлатлари, Австралия ва Европа Иттифоқи эса денгиз транспортида унинг нархини бир баррел учун 60 доллар қилиб белгилади. Қимматроқ олиб келиш ва суғурта қилиш тақиқланади.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь