Путин Навальнийнинг заҳарланиши ҳақида гапирди

Олам 7656
image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Алексей Навальний билан юз берган ҳодисани тергов қилишни Америка махсус хизматлари материалларини легаллаштириш деб атади. У бу ҳақда журналистлар билан ўтказилаётган матбуот анжуманида сўз очди.

“Берлин клиникасидаги ушбу беморга келсак, мен буни кўп марта айтганман, фақат баъзи нарсаларни такрорлашим мумкин. [Матбуот котиби Дмитрий] Песков кеча менга ушбу воқеа бўйича сўнгги уйдурмалар ҳақида гапириб берди. Эшитинг, биз бунинг нима эканини жуда яхши тушунамиз. Бу қонунийлаштириш, бу қандайдир тергов эмас, Америка махсус хизматларининг материаллари”, дейди Путин.

Унинг қўшимча қилишича, Германияда даволанаётган Навальний Америка махсус хизматлари кўмагидан баҳраманд, аммо бу уни таъқиб қилиш кераклигини англатмайди. 

“Берлин клиникасидаги ушбу бемор бу ҳолатда АҚШ махсус хизматларининг қўллаб-қувватлашидан баҳраманд бўлмоқда. Агар шундай бўлса, демак, бу қизиқ, демак, махсус хизматлар унга қарашлари керак. Аммо бу унинг заҳарланиши керак дегани эмас, у кимга керак”, деди Путин кулиб.

Президентнинг таъкидлашича, агар улар Навальнийни заҳарламоқчи бўлсалар, буни охиригача етказган бўлишлари мумкин эди.

“Шундай қилиб, у (Навалнийнинг рафиқаси – таҳр.) менга мурожаат қилди, мен дарҳол уни Германияда даволаниш учун қўйиб юборишни буюрдим, худди шу сонияда”, дейди Путин.

Путин мамлакатдаги сиёсий кучларни, шу жумладан мухолифатни ўз амбициялари билан эмас, балки Россия Федерацияси фуқаролари манфаатларидан келиб чиқиб бошқаришга чақирди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 348
Рейтинг: 2.9
t
×