Путин Муртазо Раҳимов билан видолашувга борди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Бошқирдистоннинг биринчи президенти Муртазо Раҳимов билан видолашди.  

Уфага етиб келгач, давлат раҳбари Бошқирдистон давлат концерт залига борган ва у ерда видолашув маросими ташкил этилган. У мотам лентаси билан боғланган қизил атиргуллар гулдастасини махсус пойдевор устига қўйган. Кейин Путин очиқ тобут олдига борган ва бир муддат сукут сақлаган. Ниҳоят, Президент бир неча сония таъзим қилиб, мотам залини тарк этган. 

Муртазо Раҳимов жорий йилнинг 11 январь куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг 88 ёшида вафот этди. У ҳудудни 20 йилдан ортиқ бошқарган. Дастлаб у Бошқирд Автоном Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгашининг раиси, кейин 1993 йил 25 декабрдан Бошқирдистон президенти лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made