Путин муҳожир йигитни медаль билан тақдирлади
Олам
−
28 Май 2021
16997Тожикистонлик меҳнат муҳожири Парвиз Камолов Россия Президенти Владимир Путиннинг фармони билан диплом ва эсдалик медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Тожикистон Меҳнат, миграция ва бандлик вазирлигининг Россиядаги ваколатхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, муҳожир Камолов Россияда олиб борган меҳнатларининг маҳсули сифатида “Умумроссия ўзаро ёрдам #Бизбиргамиз ҳаракатини ташкил этишга қўшган ҳиссаси учун” медаллари билан тақдирланган.
Хабарга кўра, меҳнат муҳожири Россияда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади ва Тожикистонда тўпланган бой тажрибаси туфайли қисқа вақт ичида сезиларли ютуқларга эришган.
“Парвиз Аҳрорович Россия Федерациясининг шимоли-ғарбий округида 100 гектар қишлоқ хўжалиги ерларига расмий равишда эгалик қилиб, ватандошлари билан биргаликда органик сабзавотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь