Путин Мирзиёев ва яна 9 давлат раҳбарини ғалабанинг 77 йиллиги билан табриклади
Олам
−
08 Май 2022
9765Россия Президенти Владимир Путин Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан 15 та давлат фуқаролари ва раҳбарларига табрик йўллади. Табрик Кремль сайтида эълон қилинган.
Қайд этилишича, Путин ғалаба муносабати билан Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Арманистон, Молдова, Тожикистон, Грузия, Украина, Туркманистон, шунингдек тан олинмаган Абхазия, Жанубий Осетия, Донецк ва Луганск халқ республикалари халқи ҳамда раҳбарларини табриклаган.
Президент ўз табригида шу куни “сон-саноқсиз қурбонлар ва машаққатлар эвазига” нацизмни тор-мор этган аскарлар ҳамда фронт меҳнаткашларига ҳурмат, эҳтиром кўрсатилишини уруғулаган.
Шунингдек, Россия раҳбари “турли мамлакатларнинг одамларига жуда кўп азоб-уқубатлар келтирган” нацизмнинг қайта тикланишига йўл қўймасликни умумий бурч деб атаган.
Путин умумий маънавий қадриятларни, уруш йиллари воқеалари ҳақидаги ҳақиқатни ва биродарлик дўстлиги анъаналарини “асраб-авайлаш ва авлодларга етказиш” зарурлигини айтиб ўтган.
Россия Президенти хорижий давлат раҳбарлари ва фуқароларига мурожаат қилар экан, фронт ва фронт орти фахрийларига миннатдорлик сўзларини етказган, уларга омонлик, узоқ умр ва мустаҳкам соғлиқ тилаган.
Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатда нишонланадиган 9 май – Хотира ва ярашиш куни муносабати билан украиналикларга мурожаат йўллаганди. Мурожаатни у Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабадан 77 йил ўтиб, “Бошқа ҳеч қачон” шиорига зид равишда Украинада уруш бошланишига бағишлаб, Россия ушбу урушни, зулматни мамлакатга қайтарганини ва нацизмни қонли тиклашни амалга оширгани урғулаганди.
LiveБарчаси