Путин Минскка борди

Олам

image

Бугун, 19 декабрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Беларусга борди. Минск халқаро аэропортида уни мамлакат ҳукмдори Александр Лукашенко кутиб олди. 

Лукашенко Путин билан учрашувни икки давлат ҳукуматлари Президентлар иштирокисиз айрим масалаларни ҳал эта олмаслиги билан изоҳлади.

Икки давлат раҳбарлари доимий равишда, жумладан, шахсан ва телефон орқали мулоқотда бўлиб турибди. Сўнгги уч йил ичида уларнинг барча кенг кўламли икки томонлама музокаралари Россияда бўлиб ўтди. Президентлар бошқа мамлакатлардаги саммитлар ўтказиладиган жойларда ҳам мулоқот қилдилар. 

Путин 2019 йил июнидан бери илк бор Беларусга ташриф буюради. Россия давлати раҳбари аввалги ташрифи чоғида II Европа ўйинлари доирасидаги бокс ва гимнастика мусобақаларида бўлиб, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан учрашди, спортчилар билан суҳбатлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made