Путин Меркелнинг вориси билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

Олам

image

Бугун, 21 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин Германиянинг янги сайланган канцлери Олаф Шольц билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар берди.

Россия Президенти суҳбатдошини Германия ҳукуматининг раҳбари сифатидаги фаолиятини бошлагани билан табриклаб, мамлакатлар ўртасида икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш ва уларни давом эттиришдан манфаатдор эканлигини билдирган. 

Кремль хабарида таъкидланишича Путин Шольцга Россиянинг узоқ муддатли, қонуний кафолатланган хавфсизлик таклифлари ҳақида маълум қилган. Хавфсизлик таклифида, НAТОнинг Шарқий Европага томон силжиши ва Россия билан чегарадош давлатларда қўпорувчи қуролларни жойлаштиришига ҳеч қачон йўл қўйилмаслиги билдирилган. 

Путин Москванинг таклифлари асосида икки давлат ўртасида музокаралар ташкил этилишига умид билдирган.

Россия Президенти Шольцга AҚШ билан тузиш таклиф этилган шартнома лойиҳасининг мазмуни ва Россия Ташқи ишлар вазирлиги декабрь ойида Вашингтон ва унинг иттифоқчилари, жумладан Берлинга топширган хавфсизлик кафолатлари бўйича НAТО билан келишув ҳақида атрофлича изоҳ берган.

Суҳбат чоғида раҳбарлар Донбассдаги фуқаролар урушига барҳам бериш масаласига ҳам тўхталиб ўтишган. 

Донбассдаги вазиятга изоҳ бераркан Путин, расмий Киев 2015 йилда тузилган Минск шартномасидаги бурчларини бажаришдан бўйин товлаётганини таъкидлаган. Унга кўра Киевнинг ҳаракатсизлиги икки давлат ўртасидаги низони ҳал қилиш мақсадида “Норманд” форматида янги саммит ўтказишга тўсиқ бўлмоқда.

Маълумот ўрнида, Олаф Шольц 2021 йил 8 декабрь куни ГФРнинг янги канцлери этиб сайланган. Бунга қадар эса, мамлакатни 2005 йилда ҳукумат тепасига келган Ангела Меркель бошқарган.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг