Путин мен учун ҳеч ким – Зеленский 

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 26 январь куни Британиянинг “Sky News” телеканалига берган интервьюсида Россия етакчиси Владимир Путин билан музокаралар ўтказишдан манфаатдор эмаслигини айтди.

“Бу музокаралар мен учун қизиқ эмас. У билан учрашиш, гаплашишни умуман фойдаси йўқ. Мен Россияда ким қарор қабул қилишини ҳақиқатан ҳам тушунмаяпман”, деди Зеленский.

Шунингдек, Зеленский унинг учун биринчи рақамли вазифа одамлар ҳаётини асраб қолиш эканлигини айтган. Унга кўра, Украина Россия ҳудудида жанг қилишни хоҳламайди. Украина урушни имкон қадар тезроқ тўхтатиб, рус қўшинларини тезроқ мамлакатдан қувиб чиқаришни истайди.

“Сизга аниқ айта оламанки, агар улар бизнинг ҳудудимизни тарк этишса, уруш тўхтайди. Ҳаммаси шу”, деди Зеленский.

“Музокаралар учун жуда кечми?”, деб сўралганда эса Зеленский тўлиқ миқёсли босқиндан кейин у учун Путин “ҳеч ким” эканини айтган.

“Биз урушдан олдин у билан кўришганмиз. Кўрдимки, у бир нарса айтиб, бошқа нарсани қиладиган одам. Тўлиқ миқёсли босқиндан кейин, у мен учун ҳеч ким”, деган Зеленский.

Зеленский олдин ҳам Россия билан музокара қилишни махсус фармон билан тақиқлаган эди. Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Москва ва Киев ўртасида музокаралар олиб боришнинг имкони йўқлигини, чунки музокара учун на де-факто, на де-юре шарт-шароити борлигини маълум қилган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг