Путин МДҲ саммитига келган Президентларга узук совға қилди

Бу қизиқ

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан кеча, 26 декабрь куни Санкт-Петербургга норасмий саммитга йиғилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари раҳбарлари совға сифатида Янги йил табриклари ёзилган ва ташкилот рамзи туширилган узукларни олган. Бу ҳақда Беларуснинг “Пул Первого” Telegram-канали хабар берди. 

Журналистлар эътиборини Беларусь резиденти Александр Лукашенконинг қўлидаги ноодатий узук тортган. Аниқланишича, “Янги йилингиз билан” ёзуви туширилган бир хил узукларни Ҳамдўстликка аъзо мамлакатларнинг саммитда иштирок этган барча раҳбарлар қабул қилиб олган. 

Шунингдек, узукларга йил – 2023 йил ва саммит ўтказиладиган жой – Санкт-Петербург ўйиб ёзилган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 декабрь кунлари Россия Президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербургдаги Президент кутубхонасида Ҳамдўстликнинг норасмий саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Р., Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян иштирок этмоқда.

Саммит бугун, 27 декабрь куни ҳам давом этади.  


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

441

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made