Путин МДҲ номидан якка ўзи гапириб юборди
Олам
−
26 Декабрь 2022
39247МДҲ маконида муаммолар, хавфсизликка таҳдидлар ва келишмовчиликлар кучайиб бормоқда, лекин асосийси, Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳамкорликка тайёр. Бу ҳақда ҳамма номидан Россия Президенти Владимир Путин Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий саммитида маълум қилди.
“МДҲ давлатлари ҳамкорлигининг асосий йўналиши умумий Евроосиё минтақамизда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдан иборат. Афсуски, бу соҳада, биринчи навбатда, ташқаридан келаётган таҳдид йилдан-йилга ортиб бормоқда. Тан олишимиз керакки, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўртасида ҳам келишмовчиликлар юзага келади. Лекин асосийси, биз ҳамкорлик қилишга тайёрмиз вабуни амалга оширамиз”, дейди Россия давлати раҳбари.
Путиннинг таъкидлашича, МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари, ҳар қандай муаммоли масалалар юзага келган тақдирда ҳам, уларни ўзлари, биргаликда, ўзаро ёрдам ва воситачилик кўмагида ҳал қилишга интилади.
Россия давлати раҳбари Ҳамдўстлик мамлакатлари терроризм ва экстремизм, трансчегаравий жиноятлар, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва коррупцияга қарши курашиш масалаларида айнан шу конструктив руҳда ўзаро ҳамкорлик қилаётганига эътибор қаратган. У ўтган йилда миллий хавфсизлик ва разведка идоралари, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот ва ички барқарорликни таъминлашга масъул бўлган бошқа тузилмалар томонидан тезкор алоқалар олиб борилганини қўшимча қилган.
LiveБарчаси