Путин МДҲ давлатлари Президентларини норасмий учрашувга чақирди

Олам

image

Жорий йилнинг декабрь ойи охирида Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)нинг норасмий саммити ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон элчиси маълум қилган.  

“МДҲ давлатлари иштирокидаги тадбир 28 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши мумкин”, деган дипломат. 

Таъкидланишича, норасмий шароитда давлатлар раҳбарлари Россия Президенти Владимир Путин билан долзарб масалаларни муҳокама қилади. 

Маълумот ўрнида, МДҲ вакилларининг сўнгги йиғилиши 2019 йилнинг 20 декабрь куни шимолий пойтахтда бўлиб ўтган. Унда Россия, Беларусь, Озарбайжон, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этган. Ўшанда Владимир Путин меҳмонларга Иккинчи жаҳон уруши тарихини очиб берувчи архив материаллари ҳақида гапириб берган, шунингдек уларга махсус тематик кўргазмани намойиш этган.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ Путин

Баҳолаганлар

946

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг