Путин Лукашенкони Украина билан урушга киришга кўндиролмади – ISW

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Беларусь раҳбари Александр Лукашенкони Украина билан уруш бошлашга ишонтира олмаган кўринади, деб ёзмоқда Америка урушни ўрганиш институти (ISW). 

“Минскдаги учрашувда Путин ўз сўзларига ишонтирмай, Лукашенконинг фикрларини қабул қилгандек туюлгани бу баҳони тасдиқлайди”, дейди таҳлилчилар. 

ISW экспертлари ҳали ҳам Беларусь Украинага қарши Россия урушида иштирок этиши эҳтимолдан йироқ эмас, деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ Россия Федерацияси Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков Путин Лукашенко билан Беларуснинг урушда иштирок этишини муҳокама қилмоқчи эканлигини инкор қилган эди. Кремль бундай айбловларни асоссиз деб ҳисоблади. 

“Уруш бошланишидан бир неча кун олдин Песков худди шундай йўл тутди ва Путиннинг Украинага бостириб кириш ниятини қатъиян рад этди. Аммо Россия Президенти матбуот котибининг ҳозирги сўзлари, эҳтимол, Путиннинг Лукашенкони урушга жалб қилиш истагини яширишга уринишдир. Бу борадаги навбатдаги муваффақиятсизлик эса янги”, дейди таҳлилчилар.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин кеча, 19 декабрь куни бир кунлик иш сафари билан Минскка бориши ва у ерда Александр Лукашенко билан музокаралар ўтказиши ҳақида хабар берилган эди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг