Путин Лукашенкога босим ўтказиш учун Беларусга боряпти
Олам
−
19 Декабрь 2022
9472Россия Президенти Владимир Путин бугун, 19 декабрь куни Минскка бўлажак ташрифи чоғида Беларусь ҳукмдори Александр Лукашенкога икки давлат интеграцияси бўйича имтиёзларга эришиш учун босим ўтказиш ниятида. Бу ҳақда Америка урушни ўрганиш институти таҳлилчилари билдирди.
Қайд этилишича, Кремль Беларусь устидан Россия назоратини ўрнатиш учун Иттифоқ давлатидан фойдаланишга интилмоқда. Институт маълумотларига кўра, Лукашенка ўнлаб йиллар давомида қилганидек, Путиннинг талабларини рад этиш учун аллақачон ахборот шартларини яратишга киришган.
“Минскка ташриф Путин 2023 йил қишида Украинада – эҳтимол мамлакат шимолида ёки Киевда янги ҳужум учун шароит яратишга уринаётганидан далолат бериши мумкин”, деб ёзади экспертлар.
Ҳозирда Америка урушни ўрганиш институти Россиянинг Украинага Беларусдан бостириб кириши хавфини паст, аммо мумкин деб баҳоламоқда.
Бироқ, қайд этилишича, Путин ва Лукашенко ўртасидаги учрашув ҳеч бўлмаганда Украинанинг иродасини ва Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашга тайёрлигини синдиришга қаратилган алоҳида Россия ахборот операциясига ёрдам беради.
“Ушбу учрашув украиналиклар ва ғарбликларни Россия Украинага Беларусдан ҳужум қилиши мумкинлигига ишонтиришга қаратилган Россиянинг ахборот операциясини кучайтиради”, деб ёзмоқда институт
Путин 2019 йилдан бери илк бор Беларусга боряпти
Владимир Путин бугун, 19 декабрь куни Минскка амалий ташриф билан боради ва у ерда Александр Лукашенко билан музокаралар ўтказади. Бу Путиннинг Беларусга уч йилдан ортиқ вақт – 2019 йил июнидан бери биринчи ташрифи.
“Музокаралар чоғида Россия-Беларусь стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг асосий масалаларини, шунингдек, Иттифоқ давлати доирасида интеграциявий ҳамкорликка эътибор қаратиш, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган”, дейди Кремль матбуот хизмати.
Лукашенко, ўз навбатида, Путин билан учрашувда ҳарбий-сиёсий масалалар ҳам муҳокама қилинишини айтди.
“Биз ҳарбий-саноат комплекси масаласини ҳам четлаб ўтмаймиз, мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги ҳақида ҳам гаплашамиз. Лекин асосийси – иқтисодиёт”, дейди у Беларусь-Россия ҳамкорлиги бўйича йиғилишда.
LiveБарчаси