Путин Лукашенко билан “Газпром”нинг 30 йиллигини нишонламоқчи

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин эртага, 17 февраль куни Москвада беларуслик мавқедоши Александр Лукашенко билан учрашади “Газпром”нинг 30 йиллигини нишонлайди. Бу ҳақда ТАСС Кремлга таяниб хабар берган. 

“Учрашувда Россия-Беларусь стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, шунингдек, Иттифоқ давлати доирасида интеграциявий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган”, дейди Кремль. 

Аввалроқ Лукашенко шундай учрашув ўтказиш режалари ҳақида гапирганди. Унинг сўзларига кўра, у хавфсизлик, мудофаа, Россия Федерацияси ва Беларусь ҳукуматлари томонидан иқтисодий соҳадаги кўрсатмаларнинг бажарилиши масалаларига тўхталиб ўтишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, шу куни Путин “Газпром” очиқ акциядорлик жамияти ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирда видео ҳаволада иштирок этади.

Корхона раҳбарияти ва унинг таркибий бўлинмалари Путинга стратегик лойиҳалар, жумладан, газлаштириш дастури, қувурлар тизими ва қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш, ижтимоий ташаббусларда иштирок этиш юзасидан ҳисобот бериши кутилмоқда. 

Путиннинг ўзига бори тақалиши айтиладиган “Газпром” ОАЖ Россиядаги йирик газ ишлаб чиқарувчи компания, Россия Федерациясининг энг муҳим хомашё консорциумларидан бири. Концерннинг асосий фаолияти газ, газ конденсати ва нефтни қидириш, қазиб олиш, ташиш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотишдан иборат. Россия ҳукуматининг "Газпром" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисидаги фармони 1993 йил 17 февралда имзоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг